ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 25 март куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 66-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмаси, Зафаробод туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бўлими, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги “Туманда “Аёллар дафтари”га бешинчи босқичда киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-64-36-3-50-K/24 – сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида;
2. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларнинг ижросини ҳудудларда амалга оширилишини ўрганиш ва натижасини муҳокама қилиш ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида;
3. Зафаробод туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бўлими Жиззах вилояти Зафаробод тумани буйича 2024 йил вегетация даврида сугориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
4. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.