Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

08 август 2024 йил
132
0

Жорий йилнинг 8 август куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 71-сессияси бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман адлия бўлими, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими, тумани ИИБ ЖХХ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи,  Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар, хотин-қизлар фаоллари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

 

 Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиш тўғрисида;

2. Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг 2024 йил 6 ойи давомида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

3. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

4. Зафаробод тумани ИИБ ЖХХ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида  2024 йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

5. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг ишсизлик ва бандлик (айниқса жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахслар) ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

6. “Обод хонадон, Обод кўча, Обод маҳалла” мезонлари асосида 2023 йилда Зафаробод туманнинг “Самарқанд” МФЙда амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисида;

7. Зафаробод тумани прокуратурасининг 2024 йил 5 августдаги “Депутатни жиноий жавобгарликка тортишга, қамоққа олишга  ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олиш тўғрисида”ги № 082253/2024-10ДН-сонли тақдимномаси муҳокамаси тўғрисида.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар